Рио–2016 Олимпиада ўйинлари юнон-рум кураши мусобақаларида -59 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Элмурат Тасмурадов бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Арсен Ералиевга қарши кураш олиб борди.
Ҳаяжонли, муросасиз ва ўта кескин кечган жангда Тасмурадов 13:6 ҳисобида зафар қучди ва Ўзбекистон терма жамоасига яна бир бронза медалини олиб келди.
Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк олтин медални боксчи Ҳасанбой Дўстматов олиб келганди.





