Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасини ёрқин ғалаба билан бошлади.
-52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Ўзбекистон вакили илк жангини ирландиялик Брендан Иммет Ирвинга қарши ўтказди. Анчагина ишончли жанг қилган Шаҳобиддин 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Кейинги босқичда, яъни, нимчорак финалда ўзбекистонлик боксчи АҚШ вакили Антонио Варгас ўртасидаги жанг ғолиби билан курашади.





