АсосийJamiyat

Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади

'Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади'ning rasmi

Жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган ушбу фестиваль Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

Хабарда айтилишича, 23-24 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади бошчилигидаги таниқли мутахассислар ва экспертлардан иборат делегация Фарғона вилоятига келади.

Ташриф давомида фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар