АсосийJamiyat

Мактаб дарсликлари учун йиғиб бўлинган пуллар энди нима қилинади?

'Мактаб дарсликлари учун йиғиб бўлинган пуллар энди нима қилинади?'ning rasmi

Айни саволга бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев жавоб берди.

"Дарсликлар учун айрим мактабларда пул тўпланиб бўлиши мумкин. Энди шу маблағни ота-оналар мактабга мурожаат қилиб, қайтариб олишлари керак", – дейди у.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бу борада барчага огоҳлантириш берди.

"Вазирлик, ўз навбатида, тегишли жойларда пулларни йиғмаслик, агар йиғиб бўлинган бўлса, бундан ота-оналарни хабардор қилиб, пулларни қўлларига қайтариб беришни сўрайди", – дейди Усмон Шарифходжаев.


Мавзуга доир:

Мактаб дарсликлари энди доимий бепул бўлади — ХТВ

Мактаб синфларида болалар сонининг 40-45 нафарни ташкил этиши таълим сифатига таъсир қилмайдими?

Ойбек Шукуров.

    Бошқа янгиликлар