АсосийDunyo

Корея "тарихий тўфон"ни бошдан кечирмоқда (видео)

'Корея "тарихий тўфон"ни бошдан кечирмоқда (видео)'ning rasmi

"Ҳиннамнор” тўфони сешанба куни эрталаб Жанубий Кореяга етиб келди, натижада электр қуввати узилиб қолди.

Мамлакат жанубий ҳудудларига етиб келган кучли ёмғир ва шамоллар дарахтлар ҳамда йўлларни вайрон қилгани, 20 мингдан ортиқ уйни электр таъминотисиз қолдирганлиги сабабли Жанубий Кореяда минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Жанубий Кореяда содир бўлган мазкур ҳодиса сўнгги йиллардаги энг кучлиси ҳисобланади. 

"Тўфон унинг жанубий минтақасига зарар етказди, деярли бир метр ёмғир ёғдирди, йўлларни вайрон қилди ва электр узатиш линияларини кесиб ташлади, минглаб одамлар хавфсиз ерга қочиб кетгани сабабли 20 000 уйни электр энергиясиз қолдирди", – дейилмоқда жаҳон ОАВ хабарида.

Жанубий Корея расмийлари пойтахт Сеул атрофидаги минтақада кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган тошқиндан бир неча ҳафта ўтгач, "Ҳиннамнор” томонидан юзага келган сув ҳодисалар ҳақида халқни огоҳлантирган.

Бош вазир Хан Дук Су сув тошқини хавфи бўлган ҳудудларда одамларни эвакуация қилишга чақирган ва тўфон "биз илгари ҳеч қачон бошдан кечирмаган тарихий кучли тўфон" бўлиши мумкинлигини айтган.

Якшанба кунидан буён "воқеилик нуқтаси"да шамол тезлиги соатига 155 километрга етгани айтилади.

Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, жанубий ҳудудларда 3400 дан ортиқ одам хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Камида бешта уй ва бино сув остида қолган, кўплаб йўллар вайрон бўлган.

Ишчилар эрталаб соат 6:00 ҳолатига кўра электр таъминотидан узилган 20334 та хонадондан 2795 тасида электр таъминотини тиклашга муваффақ бўлишган.

    Бошқа янгиликлар