Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар орқали ўқишга кирган талабалардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, унда СТИР (ИНН) ҳам кўрсатилган.
Натижада, СТИР рақами мавжуд бўлмаган шахслар ёки уларнинг яқинлари томонидан солиқ органларига телефон орқали ёки шахсан бориб СТИР сўраш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Давлат Солиқ Қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларида жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунга асосан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилган.
"Барча ОТМлардан талабаликка тавсия этилган шахслардан СТИР талаб қилмаслик сўралади" – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан СТИР талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади. (ушбу маълумотлар давлат ташкилотларида ўзаро ахборот алмашинуви орқали олиниши лозим).






