АсосийJamiyat

Самарқандда дарсликларни отиб тарқатган ўқитувчи ва мактаб директори ишдан олинди

'Самарқандда дарсликларни отиб тарқатган ўқитувчи ва мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Бу ҳақда сал аввал хабар берган эдик. Ҳолат ХТВ томонидан назоратга олинган ва ўрганиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Ҳолатни ўрганиш бўйича Нуробод тумани халқ таълими бўлими томонидан ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ўрганишлар натижасида, тумандаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ғоффорова Шоҳида синф ўқувчиларига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлгани хабар қилинмоқда.

Ўқитувчига хос бўлмаган хислатда хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-д синф раҳбари Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тарқатилиш жараёнини назоратга олмаганлиги ва масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар