АсосийJamiyat

Душанбе—Тошкент—Душанбе йўналишидаги поезд чипталарига 20% чегирмалар жорий қилинди

'Душанбе—Тошкент—Душанбе йўналишидаги поезд чипталарига 20% чегирмалар жорий қилинди'ning rasmi

"Душанбе-Тошкент-Душанбе" йўналишидаги 301/302-сонли ҳалқаро йўловчи поезднинг чипталарига 20% чегирмалар жорий қилиндию Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Роҳи оҳани Тожикистон" ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.  

Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб,  301/302 сонли "Душанбе-Тошкент-Душанбе" йўналишидаги ҳалқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нарҳининг тариф қисмига қўшимча 20% чегирма берилишига қарор қилинган.

    Бошқа янгиликлар