Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг август ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари июль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 2,1 % га ошган.
Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 7,9 % га арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 10,3 % га арзонлашган.






