АҚШда тўққиз нафар йўловчи бўлган самолёт Сиэтл қирғоқлари яқинида Тинч океанига қулаб тушди. Бу ҳақда АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Агентлик баёнотида айтилишича, АҚШ қирғоқ хавфсизлиги экипажлари Уидби ороли ғарбидаги Мутиний кўрфазида бортида саккиз нафар катталар ва бир бола бўлган денгиз самолёти ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирган.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.






