Ўзбекистонда 5 сентябрь куни туш пайти магнит бўронининг 5 балли фаол босқичи кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта қуёшда 24 та кучли қуёш чақнаши кузатилган. Иккита ўта актив зона ривожланган. Қуёш сиртидаги мазкур чақнашлар Ерда магнит бўрони хавфлилик даражасини ошириши айтилган.
Шунингдек, "Ўзгидромет"нинг Метеоинфоком тузилмаси 5 сентябрь куни туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 баллик хавфини эълон қилган.






