Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 21:10 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ тармоғида носозлик юзага келди.
Бунинг натижасида, Яшнобод туманининг Авиасозлар, "Ғалабанинг 40 йиллиги" массивлари, Мухтор Ашрафий кўчалари ва Миробод туманининг Фитрат, Янги Замон, Иноқобод, Файзобод, Эски Отчопар, Оқбилол кўчаларида электр таъминотида узилиш кузатилгани айтилади.
"Ҳозирда Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатда (1,5 соатда) якунланади ва электр таъминоти қайта тикланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади",-дейилади хабарда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралади хабарда.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда Яшнободда "свет" ўчиши оқибатида Дўстлик боғидаги аттракционда одамлар қолиб кетгани айтилган хабарлар тарқалганди.
Бироқ айни ҳолат бўйича ҳали расмий изоҳ берилгани йўқ.






