АсосийJamiyat

14-17 сентябрь кунлари Самарқанднинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади

'14-17 сентябрь кунлари Самарқанднинг қатор кўчаларида ҳаракат чекланади'ning rasmi

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

Айни вақтда Самарқанд вилоят ИИБнинг маълум қилишича, шу кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

14, 15, 16 ва 17 сентябрь кунлари учун жорий қилинаётган чекловлар боис Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришлари сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йирик тадбир сабаб Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқув жараёни кейинга сурилганди.

    Бошқа янгиликлар