Бир муддат аввал Афғонистонда жума намози пайтида масжид портлатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳаракатларни қатъий қоралаб, ҳалок бўлганларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
"Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2022-йил 2-сентябр куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз",-дейилади унда.
Таъкидланганидек, бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.
"Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз",-дейилади баёнотда.






