Ижтимоий тармоқларда "Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида бир неча йиллик дарахтлар тагига бетон қуйиб юборишган, вилоят Экология бошқармаси қаёққа қараётган экан?" сарлавҳаси билан мурожаат эълон қилинди.
Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг расмий муносабатигп кўра, мазкур ҳолат Гулистон шаҳридаги истироҳат боғидаги тамаддихона ёнида уч туп дарахтнинг таг қисми тошлар билан ўралиб, бетонлаб ташлаганлик ҳолати аниқланган.
Таъкидланишича, дарахтларнинг таг қисмлари очилиб, ҳолат бартараф қилинган.






