АсосийJamiyat

Самарқандда "Nexia"да қорамол ўғирлаган фуқаролар қўлга олинди

'Самарқандда "Nexia"да қорамол ўғирлаган фуқаролар қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ЙПХ ходимлари томонидан мол ўғриси ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 27 август куни Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 45-километрида ҳаракатланиб келаётган «Nexia» русумли автомобиль ЙПХ ходими Б.Ҳайитовда шубҳа уйғотган ва олдинда хизмат олиб бораётган ҳамкасбларига махсус алоқа воситаси орқали маълум қилиб, ушбу автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилишини сўраган.

Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль салонида бир бош қорамол борлиги ва у ўғирлаб кетилаётгани маълум бўлган.

"Иккита ўртоғим билан келишган ҳолда Каттақўрғон туманига бордик. Маҳалланинг четида турган қорамолни ўғирлаб, салонга ортдик. Самарқандга сотиш мақсадида кетаётганимизда, ЙПХ билиб қолди. Ҳужжатларимизни сўраб, машинани четга олишимизни сўраганида, қочиб кетдик", — дейди гумонланувчи.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Транспорт воситаси эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар