АсосийJamiyat

“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди

'“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2022 йилнинг 5-16 сентябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

- дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
- расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
- республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
- халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга; 
- мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
- Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига; 
- ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
- Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.

    Бошқа янгиликлар