АсосийJamiyat

Санкт-Петербургда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик фуқаро оиласи билан Ватанга қайтарилди

'Санкт-Петербургда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик фуқаро оиласи билан Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Россиядаги меҳнат мигрантига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, С.Н. Россияга жорий йил 7 январь куни оиласи билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келади. Аммо 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашади ва шифохонага ётқизилади.

Шундан сўнг С.Н. ишга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар