АсосийJamiyat

Ўзбекистондан Исломободга инсонпарварлик юки етиб келди

'Ўзбекистондан Исломободга инсонпарварлик юки етиб келди'ning rasmi

Сал аввал Ўзбекистон сув тошқинлари сабаб 1000 дан ортиқ одам йўқотган Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатганини маълум қилгандик.

Айни дамда берилган хабарга кўра, Ўзбекистон томонидан давомли муссон ёмғирлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган қардош Покистон халқига ёрдам бериш мақсадида юборилган инсонпарварлик юки бугун Исломобод аэропортига етиб келди.

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари махсус самолёти озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари, бошқа товарлардан ташкил этилган 40 тоннага яқин беғараз ёрдамни етказиб беришган. Ушбу маҳсулотлар табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларга юборилиши айтилади.

Қайд этилишича, Исломобод халқаро аэропортида юкни Покистон фан ва технологиялар федерал вазири Ага Ҳасан Балоч ушбу мамлакат ҳукумати номидан қабул қилиб олди.

"Бугун биз учун шундай синовли ва мураккаб бўлган кунларда биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзган ўзбек қардошларимизнинг самимий ҳамдардлик туйғуларига гувоҳ бўляпмиз. 

 Покистон ҳукумати ва халқи қардош Ўзбекистон раҳбарияти ва халқининг саховатини юксак қадрлайди" , - деди вазир. 

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти бош директори Шоҳ Файсал Какар ҳам ўз миннатдорчилигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар