АсосийJamiyat

Бугун соат 19.00 дан 24.00 гача бўлган вақтда Тошкентнинг тўртта кўчаси ёпилади. Сабаби...

'Бугун соат 19.00 дан 24.00 гача бўлган вақтда Тошкентнинг тўртта кўчаси ёпилади. Сабаби...'ning rasmi

Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

 Шу сабабли пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумкули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19.00 дан 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.


"Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар