АсосийDunyo

"Халқлар ўртасидаги мулоқотни чеклаб бўлмайди" — Жозеп Боррель

'"Халқлар ўртасидаги мулоқотни чеклаб бўлмайди" — Жозеп Боррель'ning rasmi

ЕИ бош дипломати Жозеп Боррель Россия ва Европа халқлари ўртасида ажралиш бўлмаслиги кераклигини маълум қилди.

“Мен якдилликка эришиш устида ишлайман. Биз одамлар ўртасида, Россия жамияти ва Европа халқлари ўртасида ажралиш юз беришига йўл қўя олмаймиз”, – деган у ЕИ ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви олдидан.

Zamon.uz' сайтининг қайд этишича, бугун Европа ТИВ раҳбарлари Чехияда йиғилади. Унда Россия фуқароларига виза чекловларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади. 

"Аммо Евроиттифоқ давлатларида бу бўйича якдил позиция мавжуд эмас",-дейилади сайт хабарида.

Таъкидланишича, Болтиқ давлатлари, Польша, Дания каби давлатлар чекловлар ўрнатилиши тарафдори. Аммо Франция, Германия, Люксембург ва Бельгия қатъий чекловлар ўрнатишга қаршилиги маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар