АсосийJamiyat

Сентябрь ойининг биринчи беш кунлиги иссиқ бўлиши кутилмоқда

'Сентябрь ойининг биринчи беш кунлиги иссиқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Сентябрь ойи дастлабки беш кунлиги иссиқ келиши прогноз қилинмоқда.  Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Хусусан, 2−4 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилади.

Минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келмоқда. Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин, дейилади хабарда.

Пайшанба кунидан бошлаб республикада ҳаво ҳарорати ҳудудларда қуйидагича кўтарилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳарорат кечаси +17…+22, кундузи 1 сентябрда +33…+38, 2−4 сентябрда +32…+37 даража бўлади.
  • Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи 1 сентябрда +32…+37, 2−4 сентябрда +34…+39 бўлади.
  • Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 1−2 сентябрда кечаси +18…+23, 3−4 сентябрда +20…+25 даражагача, кундузи 1 сентябрда +33…+38 даража, 2−4 сентябрда +35…+40 даражагача кўтарилиши мумкин.
  • Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1−3 сентябрда +13…+18 даража, 4 сентябрда +15…+20 даража, кундузи +32…+37 бўлади.
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.
  • Тоғолди ва тоғли ҳудудлари ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +24…+29 даража бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар