АсосийJamiyat

Воронежда ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари зўравон иш берувчилар томонидан олиб қўйилди

'Воронежда ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари зўравон иш берувчилар томонидан олиб қўйилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеж шаҳридаги вакиллигига 12 нафар юртдошимиз паспортларини иш берувчи олиб қўйганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Шикоят шу куннинг ўзида зудлик билан ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказилди. Фуқароларимизнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилди ҳамда бошқа ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, Агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакиллиги томонидан 6 нафар қорақалпоғистонлик фуқароларимизнинг ҳужжатлари олиб берилди ва вақтинча яшаш жойи билан таъминланди.
 

    Бошқа янгиликлар