АсосийDunyo

Толибон Россия билан савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи

'Толибон Россия билан савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

Толибон Россия билан фаол савдони йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Zamon.uz' сайти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Москвада Афғонистон савдо вазири бошчилигидаги расмий делегация нефт, бензин, газ ва ғалла сотиб олиш бўйича келишиш арафасида. Агар келишувга эришилса, бу хорижий давлатлар Толибон билан тобора кўпроқ бизнес юритаётганидан далолат беради.

Маълумки, ҳозирда Афғонистонга қарши қатъий иқтисодий санкциялар амал қилмоқда, бу эса Толибон учун халқаро ҳисоб-китобларни сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида америкалик ҳамкасби Линда Томас-Гринфилдни афғон халқидан ўғирланган пулларни қайтаришга чақирди.

"Ҳамкасбларимизнинг узоқ тортишувларидан Россия ва Хитойнинг Афғонистонни қайта тиклашга чақирувини тушуниш мумкин”, - деди Небензя. "Уларнинг айтишича, фақатгина АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамма нарса учун тўлайди, Россия ва Хитой эса шунчаки борлиқни ларзага келтирмоқда. Йўқ, жаноблар, бизнинг собиқ ғарбий шерикларимиз, аслида хатоларингиз учун сиз тўлашингиз керак".

    Бошқа янгиликлар