Қашқадарё вилояти Миришкор тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Aраббой Хосиятов 65 ёшда талаба бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Aраббой Хосиятов Чирчиқ давлат педагогика институтининг ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналишига талабаликка тавсия этилган.






