АсосийJamiyat

Ўзбекистонда балиқ озуқаси сотишга ихтисослашган биринчи Европа дўкони очилди

'Ўзбекистонда балиқ озуқаси сотишга ихтисослашган биринчи Европа дўкони очилди'ning rasmi

Тошкентда Нидерландиянинг "Alltech Coppens" компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи расмий дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилаяпти “Дунё” АА.

Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонаси маълумотига кўра, «Alltech Coppens» компанияси балиқ озуқаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган. Компания мутахассислари илмий тадқиқотлар асосида ва  балиқларнинг ҳаёт тарзини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли инновацион емларни ишлаб чиқади. Coppens (ACAC) тадқиқот маркази бу жараёнда этакчи роль ўйнайди, бунинг натижасида компания кўп йиллар давомида аквакультура соҳасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Янги дўконда балиқ етиштирувчилар дуч келадиган муаммоларга ҳам ечим таклиф этилади.

Сир эмаски, Ўзбекистонда кейинги йилларда республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган балиқчилик тармоғини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатда балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошди, карп ва Африка лаққа балиқларини етиштиришнинг инновацион тизимларидан фойдаланиш, хонбалиқ, қизил ва бакир балиқларини парваришлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, балиқчилик кластерларини ташкил этиш дастури амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар