Давлат экология қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида жойлашган саноат корхоналарининг экология ва атроф-муҳитга таъсири юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Бу ҳақида Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ишчи гуруҳ “Gips Group National” МЧЖ фаолияти билан яқинда танишганда, ушбу МЧЖнинг тегирмон цехининг 2 -ташлама манбасидан олинган ҳаво намуналарининг таҳлил натижаларига кўра, таркибидаги зарарли моддалар цемент чанги миқдори 19,9 марта рухсат этилган чегаравий ташламадан ортганлиги ҳамда ташлама манбасининг чанг ва газ ушлаш қурилмаси 80% ни ташкил этиши маълум бўлди.
Шу боис, цех фаолияти суд қарори асосида тўхтатилди.
Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.






