Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 28-31 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, август ойининг охирги уч кунлигида ҳаво ҳарорати бироз юқори кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида келаётган ҳафта бошида ҳарорат максимуми +37 даражагача иссиқ кутилади.
Соҳа мутахасислари томонидан, 27-28 август яъни дам олиш кунлари республика ҳудудларида кундуз кунлари иссиқроқ, кечалари салқин ҳарорат бўлиши прогноз қилинган.






