Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленский ва украин халқига мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.
Президент табригида шу ойда икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонлаётганини ҳам мамнуният билан қайд этди.
"Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат раҳбарлиги фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман”, дейилади Ўзбекистон президентининг табригида.






