Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.
Якуний натижаларни вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти орқали билишингиз мумкин.
Абитуриент тўплаган бали асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.






