Бугун, 26 август куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
Хусусан, унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача ойлик иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши қайд этилди.
Мазкур қонунлар юзасидан сенатор, эксперт олимлар ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг таклифлари, фикр мулоҳазалари эшитилди.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.






