Президентимизнинг тегишли фармойишига асосан бугун Президент Администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов хабар берди.
Унга кўра,
Рустам Тўйчиевич Камилов — Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев – Президент Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи консультанти;
Улуғбек Рауф ўғли Норматов – Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти;
Шохрух Анварович Ходжаев – Президент Администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи консультанти лавозимига тайинланди.






