АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади

'Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади'ning rasmi

Президент Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштироки давом этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.


Қорақалпоғистонда саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида мутасаддиларга:

- Инвесторларга кўмак марказини ташкил этиш, унда қорақалпоғистонлик тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит ва компенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш;

- Инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ер майдонида Саноат технопаркини ташкил этиш;

- Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;

- беш йил муддатга фақат Қорақалпоғистон тадбиркорларига экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашёларни, мамлакатимиз бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш ва бошқа топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари Қораўзакда мис ишлаб чиқариш, Қўнғиротда янги каустик сода ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Шунингдек,  Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади

Қорақалпоғистонда инфратузилмани ривожлантиришдаги муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

- “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;

- таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;

- Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;

- 128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;

- Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;

- икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

 

    Бошқа янгиликлар