Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб ҳайдовчиларга қулайлик яратувичи қуйидаги тартиблар амалга татбиқ этилади.
Хусусан,
- жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
- енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
- ️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
- ️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.
Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.






