АҚШ Президенти Жо Байден пайшанба куни Украина етакчиси Владимир Зеленскийга телефон қилиб, Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам юбориши ҳақида маълумот беради ва Мустақиллик куни билан табриклайди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар берди.
Шу билан бирга Вашингтон ҳозирча Байденнинг Зеленский билан учрашуви тўғрисида маълумот йўқлигини билдирди.
“Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга боришди. Бу давлатда бизнинг элчимиз фаолият кўрсатмоқда. Украиналик ҳамкорларимиз билан алоқамиз яхши”, дейилади хабарда.
Чоршанба куни Байден Украинага 2.98 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берилишини айтгани тўғрисида хабар тарқалганди.
Қўшма Штатлар жорий йил январь ойидан бери Украинага 13.5 миллиард берди, 2014 йилдан бу ё-ига эса кўмак миқдори 15.5 миллиарддан ошган. Бу маълумотни Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Пэт Райдер тасдиқлади.






