Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга қўнғир айиғи муҳрланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқонларда кийиклар (Сибирь тоғ эчкиси) тасвирга олинди.
Маълум қилинишича, кийиклар одатда чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди."Ҳисор" давлат қўриқхонаси ҳам бу жониворларнинг доимий яшаш маскани ҳисобланади. Қўриқлаш ходимларининг олиб борилган изчил муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда улар сонининг сезиларли даражада кўпаяётгани кузатилмоқда.






