Бугун, 23 август куни ижтимоий тармоқларда "Тезкор Намангандаги заправкалардан бирида Машина ёнаётгани айтилмоқда" дея тарқалган хабарга Наманган ФВБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Содир бўлган ёнғин юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 101 ва 1050 қисқа рақамларига мурожаат келиб тушмаган, лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга асосан воқеа жойига Ёнғин қутқарувчилар юборилган.
Ўрганишлар давомида Дамас автомашинасида содир бўлган ёнғинни Наманган шахар Гулистон махалла фуқаролар йиғинида жойлашган автомобилга газ тўлдириш шахобчаси ишчилари томонидан бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғин натижасидан оғир тан жарохати олган хамда халок бўлганлар йўқ.
Хозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






