Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ тўлдириш шохобчаларида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилган. Юнусобод туманидаги 6 та газ тўлдириш шохобчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар истеъмолчилардан бошқа газ тўлдириш шохобчаларидан фойдаланишини илтимос қиламиз”, - дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.






