АсосийJamiyat

Тошкентда Cobalt' ҳайдовчиси чиқинди ташлаб кетаётгани видеога мухрланиб қолди

'Тошкентда Cobalt' ҳайдовчиси чиқинди ташлаб кетаётгани видеога мухрланиб қолди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудига ўрнатилган видеокамера объективига чиқинди ташлаш билан боғлиқ бир ҳолат муҳрланиб қолди.

Давалат Экология Қўмитаси ҳолат акс этган видеони эълон қилди.

Унда Chevrolet Cobalt ' русумли автотранспорт воситасидан  турли хил маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга улоқтириб кетилгани акс этади.

"Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторларининг тезкорлик билан олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилди ва фуқаро Х.А га нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди",-демоқда қўмита.

Шунингдек, ҳолат такрорланмаслиги, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда чиқиндиларни фақатгина белгиланган жойларгагина ташлаш юзасидан тушунтириш берилган.

    Бошқа янгиликлар