АсосийJinoyat

Россияда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак ушланди

'Россияда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак ушланди'ning rasmi

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ёзида у Telegram тармоғида гуруҳ тузган ва унинг иштирокчиларини икки баравар даромад олишга қизиқтириб, фирибгарлик йўли билан уларни пластик картага пул ўтказишга кўндирган. Шундан сўнг, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб, қочиб кетган.

2022 йилнинг июль ойида у Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Ахборот таъминоти ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарнинг яширинган жойи аниқланиб, тез орада Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинган.

Ҳозирда муносиб жазога тортилиши учун судга топшириш мақсадида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар