АсосийJamiyat

Фарғонада танишлари орқали банкдан 3,1 млрд сўм кредитни 3 000 АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди

'Фарғонада танишлари орқали банкдан 3,1 млрд сўм кредитни 3 000 АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Д.И. “D.V.” МЧЖ раҳбари Р.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан 3,1 млрд сўм кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар