АсосийDunyo

Туркияда содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 16 киши ҳалок бўлди(видео)

'Туркияда содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 16 киши ҳалок бўлди(видео)'ning rasmi

Туркиянинг жануби-шарқидаги Мардин шаҳрида юк машинаси катта тезликда икки енгил автомобилни суриб, бино деворига бориб урилгани акс этган видео кўпчиликни даҳшатга солди.

Қайд этилишича, ҳодиса камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 29 киши жароҳатланган, улардан саккиз нафари оғир яраланган.

"Афсуски, шанба куни биз ўша минтақада йирик бахтсиз ҳодисага дуч келдик. Барча бўлинмалар сафарбар қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, бизда 16 қурбон бор, кўплаб жароҳатланганлар бор”, — деди Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу.

Ҳодисага юк машинасининг тормози ишламай қолгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, кеча Туркиянинг Газиантеп шаҳрида йўловчи автобуси, тез ёрдам машинаси, ўт ўчириш машинаси ва ахборот агентлиги автомобили иштирокида яна бир йирик ЙТҲ содир бўлган. Унда 15 киши ҳалок бўлган.

 

    Бошқа янгиликлар