АсосийJamiyat

Пандемия боис тўхтатилган Урганч — Милан рейси қайта тикланди

'Пандемия боис тўхтатилган Урганч — Милан рейси қайта тикланди'ning rasmi

Бугун, 19 август куни маҳаллий вақт билан соат 15:48 да самолёт Урганч халқаро аэропортидан Миланга учди, дея хабар берди “Uzbekistan Airports”.

Қайд этилишича, 227 нафар йўловчиси бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Boeing-767 самолёти Милан-Малпенса аэропортига етиб борди.

"Урганчдан Миланга мунтазам рейслар жума кунлари амалга оширилади. Шанба кунлари эса Миландан Тошкентга қайтиш рейслари режалаштирилган",-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар илк бор 2007 йилда бошланган ва 2019 йига келиб пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугун илк бор Урганчдан мунтазам рейс амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар