АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва бозорларда сотилаётган арматураларнинг сифати экспертизадан ўтказилди

'Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва бозорларда сотилаётган арматураларнинг сифати экспертизадан ўтказилди'ning rasmi

Мамлакатимизда жадал  суръатларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  Кун сайин янги кўп қаватли бинолар қад ростламоқда, уларнинг ишончлилиги, чидамлилиги ва узоқ йилларга хизмат қилиши  эса бинонинг мустаҳкамлигига боғлиқ. Шу сабабли уларни қуришда юқори сифатли  қурилиш материаллардан фойдаланиш зарур.  Албатта, қурилишда  жумладан металл прокати – арматуранинг алоҳида аҳамияти бор.

Амалда сотувда бўлган арматуралар сифати белгиланган стандарт ва техник шартларга жавоб берадими?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан арматуранинг механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби сифатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказилди.

Синов учун “AKRIL металл прокати”,  “Wang Da Group” МЧЖ ҚК,  “WANGDA METAL” МЧЖ ҚК, “BAO XIN METALL” МЧЖга тегишли арматуралардан намуналар харид қилинган. 

Танланган синов намуналари аккредитациядан ўтган лаборатория мутахассислари томонидан “Темир-бетон конструкциялари учун арматура”, “Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти учун”, “Қурилишда ишлатиладиган қора металлардан металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги махсус техник регламентнинг ГОСТ 34028-2016 талабларига мувофиқлиги текширилган.

Кутилган таҳлил натижалари ачинарли бўлиб, стандарт талабларига номувофиқлигини кўрсатди. 

"Яъни Металл прокати – арматура намуналари механик ҳамда кимёвий хоссалари белгиланган меъёрларга жавоб бермади. Бунда айниқса, кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган, қурилиш мақсадларида ишлатиладиган металл прокатида аниқланган камчиликлари кўплаб қурилиш сифати ва хавфсизлигига катта зарар етказмоқда. Зеро, қурувчилар томонидан қад ростлаган  ва фойдаланишга топширилган  кўп қаватли уй ва иншоотлар ўнлаб йиллар давомида мустаҳкам ҳамда хавфсиз маскан бўлиб хизмат қилиши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим ҳолларда корхоналар  ўз маҳсулотларини мувофиқлик сертификатисиз сотаётган ҳолатлар ҳам бор.

Агентлик хавфсизлик ва сифат талабларига жавоб бермайдиган арматураларни сотишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, шунингдек вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тегишли маълумотларни юборди. Инспекция томонидан юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган металл буюмлардан қурилиш объектларида фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Агентлик  томонидан бу йўналишдаги ўрганишлар давом эттирилмоқда", – дейилади Агентлик хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар