АсосийJamiyat

Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг йирик — Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

'Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг йирик — Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.

Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш таклифи муҳокама этилди. Университет делегацияси Тошкентда октябр ойида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрганида, марказ ташкил этиш масаласи батафсил муҳокама этилади.

Жаҳон университетларидаги таълим сифатлари таҳлили билан шуғулланувчи World University Rangkings ташкилоти хулосасига кўра, бу йил Араб ва Форс кўрфази давлатларидаги олий ўқув юртлари ўтган йилга нисбатан анча юқори кўрсаткичлар қайд этди. Хусусан, Саудия Арабистонининг Қирол Абдулазиз номидаги университети Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақалари ичида ушбу рейтингда лидерлик қилаётган Қуддус университетига яқинлашиб олди ҳамда минтақада иккинчи ўринга кўтарилди.

    Бошқа янгиликлар