Фарғона вилояти ФВБ Қўштепа туманидаги қабристонда ёнғин содир бўлгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Сармозор қабристони ёш болалар томонидан ёқиб юборилгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБга кўра, ҳудудда ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган.
«Ҳолат бўйича фавқулодда ҳолатлар бўлими ходимлари қабристон ҳудудида ўрганиш ишларини амалга оширган. Ўрганиш давомида ‘Сармозорʼ МФЙдаги қабристонда ҳеч қандай ёнғин содир бўлмагани аниқланди», дейилади муносабатда.






