Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Олмазор тумани бўлими ходими тадбиркорга тегишли МЧЖ учун банкдан жами 1 млрд. 200 млн. сўм кредит пул маблағи ажратилишида ёрдам беришини айтиб, эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати darakchi.uz'га маълум қилди.
Кейинчалик МЧЖга банк томонидан 750 млн. сўм кредит пул маблағи ажратилганлиги боис тадбиркордан 3000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, ундан 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






