10 август куни 1-сменада Наманган вилоятидан ташқари барча ҳудудларда тест синови 07:00 да бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида тинимсиз ёмғир ёғганлиги сабабли абитуриентлар барча текширувлардан ўтказилган ҳолда усти ёпиқ, ёмғирдан ҳимоянланган жойларга жойлаштириб турилди.
Ёғингарчилик тиниши билан абитуриентлар ўз жойларига жойлаштирилиб, қуйидаги вақтларда тест синови бошланди:
- Баркамол авлод спорт мажмуаси (1-сектор)да — 08:13 да;
- Динамо стадиони (2-сектор)да — 08:20 да;
- Навбаҳор-Умид стадиони (3-сектор)да — 08:00 да.
Барча ҳудудлардаги тест синовлари бошланган вақтдан бошлаб тўлиқ 3 соат давом этади.