АсосийJamiyat

Самарқандда тадбиркор 60 сотих ерни 350 минг долларга сотмоқчи бўлди

'Самарқандда тадбиркор 60 сотих ерни 350 минг долларга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят прокуратураси ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказди.

Самарқандлик тадбиркор Т.Ж Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги “Мотрид агротехсервис” агрофирмаси ҳудудидан шаҳар ҳокими қарори асосида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонини қонунларни бузган ҳолда 350 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштириб беришини айтади. Ушбу ер майдонида келгусида савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун шаҳар ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилади. Т. Ж. олдиндан келишилган маблағнинг 50 минг АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар