“Манчестер Юнайтед” клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер халқаро майдондаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Тажрибали Бастиан сўнгги бор терма жамоаси сафида Францияга қарши (0:2) Евро–2016 мусобақасининг ярим финалида майдонга тушганди. У мамлакат термаси сафида жами 140 та учрашув ўтказан.
“Унутилмас лаҳзалар учун миннатдорман!” – деди Швайнштайгер.
Маълумот учун, 31 ёшли ярим ҳимоячи 2004 йилдан буён терма жамоада тўп суриб келганди. У Германия билан ЖЧ–2014 ғолиби, Евро–2008 мусобақаси кумуш медали совриндори бўлган.
Футболчи Германия терма жамоасига ЖЧ–2018 турнирида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қолди.





